Sura 21 Anbiyo, oyat 94 – 112
-
فَمَنْ يَعْمَلْ مِنَ الصَّالِحَاتِ وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَا كُفْرَانَ لِسَعْيِهِ وَإِنَّا لَهُ كَاتِبُونَ
Ким мўмин ҳолида солиҳ амаллардан қилса, саъйи-ҳаракати зое кетмас. Албатта, Биз уни ёзиб қўйгувчидирмиз.
21:94 -
وَحَرَامٌ عَلَىٰ قَرْيَةٍ أَهْلَكْنَاهَا أَنَّهُمْ لَا يَرْجِعُونَ
Биз ҳалок қилган қишлоқ-шаҳарларнинг қайтмаслиги ҳаромдир. (Бу дунёдаги гуноҳлари учун йўқотиб юборилган шаҳар-қишлоқларнинг аҳолиси қиёмат куни жазоларини олиш учун қайтариладилар. Уларнинг қайтмасликлари мумкин эмас.)
21:95 -
حَتَّىٰ إِذَا فُتِحَتْ يَأْجُوجُ وَمَأْجُوجُ وَهُمْ مِنْ كُلِّ حَدَبٍ يَنْسِلُونَ
Ниҳоят, Яъжуж ва Маъжуж очилиб, улар ҳар бир тепаликлардан оқиб келганларида.
21:96 -
وَاقْتَرَبَ الْوَعْدُ الْحَقُّ فَإِذَا هِيَ شَاخِصَةٌ أَبْصَارُ الَّذِينَ كَفَرُوا يَا وَيْلَنَا قَدْ كُنَّا فِي غَفْلَةٍ مِنْ هَٰذَا بَلْ كُنَّا ظَالِمِينَ
Ва ҳақ ваъда яқинлашгандаги ҳолни кўрсанг, куфр келтирганларнинг кўзлари чақчайиб: «Ҳолимизга вой! Бизлар бундан ғафлатда эдик. Йўқ! Бизлар зулм қилгувчилар эдик», дерлар. (Каҳф сурасида айтиб ўтилганидек, қиёматнинг аломатларидан бири–Зулқарнайн қурган садд-тўғон очилиб, Яъжуж ва Маъжужлар чиқиб кетишидир, улар жуда кўп бўлиб, кўпликларидан юрганларида худди сел оққандек оқиб келар эканлар. Қиёмат қойим бўлгандаги ҳолни кўрсанг, унда «... куфр келтирганларнинг кўзлари чақчайиб», яъни қотиб қолади. Шундай, ғафлатда эмас. Балки билиб туриб тайёргарлик кўрмаган эдик. Ишонмай, зулм қилган эдик, дейдилар.)
21:97 -
إِنَّكُمْ وَمَا تَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ حَصَبُ جَهَنَّمَ أَنْتُمْ لَهَا وَارِدُونَ
Албатта, сизлар ва Аллоҳдан ўзга ибодат қилган нарсаларингиз жаҳаннам ёқилғисидирсиз. Сизлар унга киргувчилардирсиз.
21:98 -
لَوْ كَانَ هَٰؤُلَاءِ آلِهَةً مَا وَرَدُوهَا ۖ وَكُلٌّ فِيهَا خَالِدُونَ
Агар анавилар худолар бўлганида унга кирмас эдилар. Ҳаммалари унда абадий қолурлар. (Сизлар Аллоҳдан ўзга сиғинган нарсалар ҳақиқатда худолар бўлганида, жаҳаннамга кирмас эдилар. Аммо улар ҳеч қачон худо бўлган эмас, уларни сизлар худо деб олгансиз, шунинг учун жаҳаннамга тушмоқдалар.)
21:99 -
لَهُمْ فِيهَا زَفِيرٌ وَهُمْ فِيهَا لَا يَسْمَعُونَ
У ерда уларга инграш бордир. Улар у ерда эшитмаслар.
21:100 -
إِنَّ الَّذِينَ سَبَقَتْ لَهُمْ مِنَّا الْحُسْنَىٰ أُولَٰئِكَ عَنْهَا مُبْعَدُونَ
Албатта, Биздан уларга яхшилик раво кўрилганлар, ана ўшалар, ундан узоқлаштирилгандирлар. (Яъни, Аллоҳнинг мўмин бандалари, Аллоҳ уларга яхшиликни раво кўрган бандалар жаҳаннамдан узоқда бўладилар. Унинг яқинига ҳам келмайдилар.)
21:101 -
لَا يَسْمَعُونَ حَسِيسَهَا ۖ وَهُمْ فِي مَا اشْتَهَتْ أَنْفُسُهُمْ خَالِدُونَ
Улар унинг чисирлашини эшитмаслар. Улар ўз нафслари иштаҳа қилган нарсалари ичида абадий қолгувчилардир.
21:102 -
لَا يَحْزُنُهُمُ الْفَزَعُ الْأَكْبَرُ وَتَتَلَقَّاهُمُ الْمَلَائِكَةُ هَٰذَا يَوْمُكُمُ الَّذِي كُنْتُمْ تُوعَدُونَ
Уларни буюк даҳшат ғами босмас. Уларни фаришталар: «Бу сизларга ваъда қилинган кунингиздир», деб кутиб оларлар.
21:103 -
يَوْمَ نَطْوِي السَّمَاءَ كَطَيِّ السِّجِلِّ لِلْكُتُبِ ۚ كَمَا بَدَأْنَا أَوَّلَ خَلْقٍ نُعِيدُهُ ۚ وَعْدًا عَلَيْنَا ۚ إِنَّا كُنَّا فَاعِلِينَ
Ўша кунда осмонни худди мактуб ёзилган дафтарни ёпгандек ёпамиз. Аввал қандай яратган бўлсак, шундай ҳолга қайтарамиз. Бу зиммамиздаги ваъдадир. Албатта, Биз буни қилгувчимиз. (Худди ҳисоб-китоб ёзиб борувчи шахс ишини тугатиб дафтарини ёпганидек, қиёмат кунида осмон шундай ёпилади. Демак, дунёдаги ишлар ҳаммаси битган, охирига етган бўлади. Энди ишга, амалга, савоб топиш ёки тавба қилишга фурсат қолмайди.)
21:104 -
وَلَقَدْ كَتَبْنَا فِي الزَّبُورِ مِنْ بَعْدِ الذِّكْرِ أَنَّ الْأَرْضَ يَرِثُهَا عِبَادِيَ الصَّالِحُونَ
Батаҳқиқ, Биз зикрдан сўнг Забурда ҳам: «Албатта, ерга солиҳ бандаларим меросхўр бўлурлар», деб ёзган эдик. (Тафсирчиларимиз ушбу ояти каримадаги «зикр» ва «ер» сўзларидан кўзланган мақсад ҳақида икки хил фикр билдирганлар. Баъзилари, «зикр»дан мурод–Тавротдир, шунга кўра, оятнинг маъноси: «Батаҳқиқ, Биз Тавротдан сўнг Забурда ҳам: «Албатта, ерга солиҳ бандаларим меросхўр бўлурлар», деб ёзган эдик» бўлади, дейдилар. Бошқалари эса, «зикр»дан мурод–Лавҳул Маҳфуз, бинобарин, аввал ўша маънони Лавҳул Маҳфузга ёзиб, кейин Забурга ҳам ёзган эдик, маъноси чиқади, деганлар. «Ер» ҳақида эса, баъзи уламоларимиз оддий ер кўзда тутилган десалар, бошқалари жаннат ери назарда тутилган, дейдилар. Ушбу икки хил маънони қўшиб, ҳар иккиси кўзда тутилган, деса ҳам бўлади.)
21:105 -
إِنَّ فِي هَٰذَا لَبَلَاغًا لِقَوْمٍ عَابِدِينَ
Албатта, бу(Қуръон)да ибодат қилгувчи қавм учун етарли ўгит бордир.
21:106 -
وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِلْعَالَمِينَ
Биз сени фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик.
21:107 -
قُلْ إِنَّمَا يُوحَىٰ إِلَيَّ أَنَّمَا إِلَٰهُكُمْ إِلَٰهٌ وَاحِدٌ ۖ فَهَلْ أَنْتُمْ مُسْلِمُونَ
Сен: «Менга фақат, албатта, сизнинг илоҳингиз битта илоҳдир, деб ваҳий этилади. Бас, сизлар мусулмон бўласизларми?!» деб айт.
21:108 -
فَإِنْ تَوَلَّوْا فَقُلْ آذَنْتُكُمْ عَلَىٰ سَوَاءٍ ۖ وَإِنْ أَدْرِي أَقَرِيبٌ أَمْ بَعِيدٌ مَا تُوعَدُونَ
Агар улар юз ўгириб кетсалар: «Мен сизларга баробарлик бўлиши учун эълон қилдим. Сизга ваъда қилинаётган нарса яқинми ёки узоқми билмасман. (Яъни, иймон масаласида ҳамма баробар бўлиши учун, менга тушган ваҳийни эълон қилдим. Кейин бехабар эдик, деган даъво бўлмаслиги учун эшиттирдим.)
21:109 -
إِنَّهُ يَعْلَمُ الْجَهْرَ مِنَ الْقَوْلِ وَيَعْلَمُ مَا تَكْتُمُونَ
Албатта, У сўзнинг ошкорасини биладир ва нимани беркитаётган бўлсангиз ҳам биладир.
21:110 -
وَإِنْ أَدْرِي لَعَلَّهُ فِتْنَةٌ لَكُمْ وَمَتَاعٌ إِلَىٰ حِينٍ
Билмайман, эҳтимол, бу сизлар учун синовдир ёки вақтинчалик ҳаловатдир», деб айт. (Азобнинг келмай туриши эҳтимол синовдир, эҳтимол бу дунёнинг ҳузур-ҳаловатидан фойдаланиб олишингиз учун муҳлатдир.)
21:111 -
قَالَ رَبِّ احْكُمْ بِالْحَقِّ ۗ وَرَبُّنَا الرَّحْمَٰنُ الْمُسْتَعَانُ عَلَىٰ مَا تَصِفُونَ
У: «Эй Роббим, Ўзинг ҳақ ила ҳукм қил. Роббимиз Роҳмандир ва сизлар қилган васфлардан мадад сўраладиган зотдир», деди. (Яъни, Пайғамбар алайҳиссаломэй Роббим, мен омонатингни адо этдим. Кишиларга таълимотларингни етказдим. Энди ўзинг ҳақ ила ҳукм қилавер, дедилар.)
21:112
Tarjima: Muhammad Sodik Muhammad Yusuf