Sura 41 Fussilat, oyat 1 – 8

  1. حم

    Ҳа-а. Мийм.

    41:1
  2. تَنْزِيلٌ مِنَ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ

    (Бу) Роҳман ва Раҳийм томонидан нозил қилинган.

    41:2
  3. كِتَابٌ فُصِّلَتْ آيَاتُهُ قُرْآنًا عَرَبِيًّا لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ

    Биладиган қавмлар учун оятлари муфассал баён қилинган китобдир.

    41:3
  4. بَشِيرًا وَنَذِيرًا فَأَعْرَضَ أَكْثَرُهُمْ فَهُمْ لَا يَسْمَعُونَ

    Хушхабар бергувчи ва огоҳлантиргувчи бўлган ҳолидадир. Бас, кўплари ундан юз ўгирдилар. Энди улар эшитмаслар.

    41:4
  5. وَقَالُوا قُلُوبُنَا فِي أَكِنَّةٍ مِمَّا تَدْعُونَا إِلَيْهِ وَفِي آذَانِنَا وَقْرٌ وَمِنْ بَيْنِنَا وَبَيْنِكَ حِجَابٌ فَاعْمَلْ إِنَّنَا عَامِلُونَ

    Улар: «Қалбларимиз сен даъват қилаётган нарсадан ғилофлардадир, қулоқларимизда оғирлик бор, сен билан бизнинг орамизда эса, парда бор. Бас, сен амалингни қилавер, биз ҳам, албатта, ўз амалимизни қилгувчилармиз», дедилар. (Бу оятда мушрикларнинг Қуръони Карим ва Ислом даъватига муносабатлари ажойиб бир услуб билан баён қилинмоқда.)

    41:5
  6. قُلْ إِنَّمَا أَنَا بَشَرٌ مِثْلُكُمْ يُوحَىٰ إِلَيَّ أَنَّمَا إِلَٰهُكُمْ إِلَٰهٌ وَاحِدٌ فَاسْتَقِيمُوا إِلَيْهِ وَاسْتَغْفِرُوهُ ۗ وَوَيْلٌ لِلْمُشْرِكِينَ

    Сен: «Мен ҳам сизга ўхшар башарман, холос. Менга, албатта, илоҳингиз ягона илоҳдир, дея ваҳий қилинур. Бас, Унинг Ўзигагина тўғри юзланинг ва Унга истиғфор айтинг. Мушриклар ҳолига вой бўлсин.

    41:6
  7. الَّذِينَ لَا يُؤْتُونَ الزَّكَاةَ وَهُمْ بِالْآخِرَةِ هُمْ كَافِرُونَ

    Улар закотни адо этмаслар ва улар ўзлари охиратда куфр келтиргувчилардир.

    41:7
  8. إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَهُمْ أَجْرٌ غَيْرُ مَمْنُونٍ

    Албатта, иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга битмас-туганмас ажрлар бор», деб айт.

    41:8

Tarjima: Muhammad Sodik Muhammad Yusuf