Sura 44 Duxon

  1. يَوْمَ لَا يُغْنِي مَوْلًى عَنْ مَوْلًى شَيْئًا وَلَا هُمْ يُنْصَرُونَ

    У кунда дўст дўстга бирон нарсада асқотмас ва уларга ёрдам ҳам берилмас.

    44:41
  2. إِلَّا مَنْ رَحِمَ اللَّهُ ۚ إِنَّهُ هُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ

    Магар кимга Аллоҳ раҳм қилсагина (ёрдам берилур). Албатта, У азиз ва ўта раҳмли зотдир. (Азиз ва раҳимли сифати ила мўмин-мусулмон, тақводор бандаларига раҳм қилади, ёрдам беради.)

    44:42
  3. إِنَّ شَجَرَتَ الزَّقُّومِ

    Албатта, Заққум дарахти.

    44:43
  4. طَعَامُ الْأَثِيمِ

    Гуноҳкорлар таомидир.

    44:44
  5. كَالْمُهْلِ يَغْلِي فِي الْبُطُونِ

    У худди эритилган маъдандек қоринларда қайнайдир.

    44:45
  6. كَغَلْيِ الْحَمِيمِ

    Қайноқ сувнинг қайнашига ўхшайдир. (Дўзахилар қоринлари очса, нима ейишади? Уларга қоринлари очганида таом учун Заққум дарахтининг меваси берилади. Заққум аччиқлиги ва заҳарлилиги билан оғизларда зарбулмасал бўлиб кетган. Ана ўша заҳар гуноҳкорларга таом бўлади, қоринларида эритилган маъдан, темир ёки мисдек ёхуд доғ қилинаётган ёғдек қайнаб туради. У худди сувдек қайнайди.)

    44:46
  7. خُذُوهُ فَاعْتِلُوهُ إِلَىٰ سَوَاءِ الْجَحِيمِ

    Уни тутиб, жаҳиймнинг ўртасига судраб олиб боринглар!

    44:47
  8. ثُمَّ صُبُّوا فَوْقَ رَأْسِهِ مِنْ عَذَابِ الْحَمِيمِ

    Сўнгра боши устидан қайноқ сув азобини қуйинглар!

    44:48
  9. ذُقْ إِنَّكَ أَنْتَ الْعَزِيزُ الْكَرِيمُ

    Тотиб кўр! Албатта, сен ўзинг «азизу мукаррамсан»!

    44:49
  10. إِنَّ هَٰذَا مَا كُنْتُمْ بِهِ تَمْتَرُونَ

    Албатта, бу сиз (бўлишида) шубҳа қилиб юрган нарсадир!

    44:50
  11. إِنَّ الْمُتَّقِينَ فِي مَقَامٍ أَمِينٍ

    Албатта, тақводорлар омонлик жойида.

    44:51
  12. فِي جَنَّاتٍ وَعُيُونٍ

    Боғу роғлар ва булоқларда бўлурлар.

    44:52
  13. يَلْبَسُونَ مِنْ سُنْدُسٍ وَإِسْتَبْرَقٍ مُتَقَابِلِينَ

    Улар шойи ипак киюрлар, бир-бирларига юзма-юз ҳолда (ўлтирурлар).

    44:53
  14. كَذَٰلِكَ وَزَوَّجْنَاهُمْ بِحُورٍ عِينٍ

    Ана шундай! Ва Биз уларни ҳури ийнларга уйлантирдик.

    44:54
  15. يَدْعُونَ فِيهَا بِكُلِّ فَاكِهَةٍ آمِنِينَ

    Улар у ерда омонлик ҳолларида турли меваларни чақирурлар.

    44:55
  16. لَا يَذُوقُونَ فِيهَا الْمَوْتَ إِلَّا الْمَوْتَةَ الْأُولَىٰ ۖ وَوَقَاهُمْ عَذَابَ الْجَحِيمِ

    Улар у ерда биринчи ўлимдан бошқа ўлимни тотмаслар. У зот уларни жаҳийм азобидан сақлар. (Яъни, тақводорлар бу дунёдан у дунёга ўтишда тотган ўлимдан бошқа ўлимни тотмайдилар, жаннатда абадий тирик қоладилар. Ҳамда Аллоҳ таоло уларни дўзах азобидан сақлайди.)

    44:56
  17. فَضْلًا مِنْ رَبِّكَ ۚ ذَٰلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ

    Бу Роббингдан бўлган фазлдир. Ана шу улкан ютуқдир.

    44:57
  18. فَإِنَّمَا يَسَّرْنَاهُ بِلِسَانِكَ لَعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ

    Бас, албатта, Биз у(Қуръон)ни сенинг тилинг ила осонлаштирдик. Шоядки эсласалар.

    44:58
  19. فَارْتَقِبْ إِنَّهُمْ مُرْتَقِبُونَ

    Бас, кутиб тур. Улар ҳам кутгувчидирлар.

    44:59

Tarjima: Muhammad Sodik Muhammad Yusuf