Sura 54 Qamar

  1. فَكَيْفَ كَانَ عَذَابِي وَنُذُرِ

    Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!

    54:21
  2. وَلَقَدْ يَسَّرْنَا الْقُرْآنَ لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِنْ مُدَّكِرٍ

    Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!

    54:22
  3. كَذَّبَتْ ثَمُودُ بِالنُّذُرِ

    Самуд огоҳлантирувчиларни ёлғонга чиқарди.

    54:23
  4. فَقَالُوا أَبَشَرًا مِنَّا وَاحِدًا نَتَّبِعُهُ إِنَّا إِذًا لَفِي ضَلَالٍ وَسُعُرٍ

    Улар: «Биз ўзимиздан бўлган бир одамга эргашамизми? Агар шундай бўлса, албатта, адашувда ва жинниликда бўламиз.

    54:24
  5. أَأُلْقِيَ الذِّكْرُ عَلَيْهِ مِنْ بَيْنِنَا بَلْ هُوَ كَذَّابٌ أَشِرٌ

    Бизларнинг орамиздан (келиб-келиб) унга зикр (ваҳий) туширилибдими; Йўқ, у ёлғончи ва кеккайгандир», дедилар.

    54:25
  6. سَيَعْلَمُونَ غَدًا مَنِ الْكَذَّابُ الْأَشِرُ

    Эртага ким ёлғончи ва кеккайган эканини билурлар.

    54:26
  7. إِنَّا مُرْسِلُو النَّاقَةِ فِتْنَةً لَهُمْ فَارْتَقِبْهُمْ وَاصْطَبِرْ

    Биз уларни синаш учун туяни юборувчимиз. Уларни кузатиб тур ва сабр қил.

    54:27
  8. وَنَبِّئْهُمْ أَنَّ الْمَاءَ قِسْمَةٌ بَيْنَهُمْ ۖ كُلُّ شِرْبٍ مُحْتَضَرٌ

    Ва уларга, албатта, сув ораларида тақсимланганининг хабарини бер. Ҳар бир ичишга (ўз вақтида) ҳозир бўлинар. (Туя билан Самуд қавми сувнинг кунма-кун тақсимлангани тўғрисида гап бораётибди.)

    54:28
  9. فَنَادَوْا صَاحِبَهُمْ فَتَعَاطَىٰ فَعَقَرَ

    Бас, улар ўз шерикларини чақирдилар. У (туяни) тутди ва сўйиб юборди.

    54:29
  10. فَكَيْفَ كَانَ عَذَابِي وَنُذُرِ

    Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!

    54:30
  11. إِنَّا أَرْسَلْنَا عَلَيْهِمْ صَيْحَةً وَاحِدَةً فَكَانُوا كَهَشِيمِ الْمُحْتَظِرِ

    Албатта, Биз уларга бир овоз юбордик. Ва улар қўра қурувчи (йиққан) қуруқ шох-шаббаларга ўхшаб қолдилар.

    54:31
  12. وَلَقَدْ يَسَّرْنَا الْقُرْآنَ لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِنْ مُدَّكِرٍ

    Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!

    54:32
  13. كَذَّبَتْ قَوْمُ لُوطٍ بِالنُّذُرِ

    Лут қавми огоҳлантирувчиларни ёлғончига чиқарди.

    54:33
  14. إِنَّا أَرْسَلْنَا عَلَيْهِمْ حَاصِبًا إِلَّا آلَ لُوطٍ ۖ نَجَّيْنَاهُمْ بِسَحَرٍ

    Албатта, Биз уларнинг устига (тош) бўрон юбордик. Фақат Лут хонадонига саҳар чоғи нажот бердик.

    54:34
  15. نِعْمَةً مِنْ عِنْدِنَا ۚ كَذَٰلِكَ نَجْزِي مَنْ شَكَرَ

    Бу Биз тарафимиздан неъмат бўлди. Кимки шукр қилса, худди шундай мукофотлармиз.

    54:35
  16. وَلَقَدْ أَنْذَرَهُمْ بَطْشَتَنَا فَتَمَارَوْا بِالنُّذُرِ

    Дарҳақиқат, у(Лут) уларни Бизнинг (азобга) тутишимиздан огоҳлантирган эди. Бас, улар огоҳлантиришларга ишонмадилар.

    54:36
  17. وَلَقَدْ رَاوَدُوهُ عَنْ ضَيْفِهِ فَطَمَسْنَا أَعْيُنَهُمْ فَذُوقُوا عَذَابِي وَنُذُرِ

    Улар ундан меҳмонларини топширишни сўрадилар. Бас, кўзларини кўр қилдик. Менинг азобим ва огоҳлантиришларимни тотиб кўрсинлар.

    54:37
  18. وَلَقَدْ صَبَّحَهُمْ بُكْرَةً عَذَابٌ مُسْتَقِرٌّ

    Батаҳқиқ, эрта тонгда уларни собит, давомли азоб тутди.

    54:38
  19. فَذُوقُوا عَذَابِي وَنُذُرِ

    Бас, Менинг азобларимни ва огоҳлантиришларимни татиб кўринглар!

    54:39
  20. وَلَقَدْ يَسَّرْنَا الْقُرْآنَ لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِنْ مُدَّكِرٍ

    Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!

    54:40

Tarjima: Muhammad Sodik Muhammad Yusuf