Sura 55 Rahmon, oyat 26 – 45

  1. كُلُّ مَنْ عَلَيْهَا فَانٍ

    (Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир.

    55:26
  2. وَيَبْقَىٰ وَجْهُ رَبِّكَ ذُو الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ

    Улуғлик ва икром эгаси Роббингнинг Ўзигина боқийдир.

    55:27
  3. فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ

    Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?

    55:28
  4. يَسْأَلُهُ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۚ كُلَّ يَوْمٍ هُوَ فِي شَأْنٍ

    Ундан еру осмондаги жонзотлар сўрарлар. У ҳар куни ишдадир. (Бутун мавжудот, ерда бўлсин, осмонда бўлсин, Аллоҳдан сўровларини сўрайди. Нимани сўрашлари оятда тайин қилинмаган. Ҳар ким нимага муҳтож бўлса, ўшани сўрайди.)

    55:29
  5. فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ

    Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

    55:30
  6. سَنَفْرُغُ لَكُمْ أَيُّهَ الثَّقَلَانِ

    Албатта, сизлар учун вақт топармиз, эй инсу жинлар!

    55:31
  7. فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ

    Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

    55:32
  8. يَا مَعْشَرَ الْجِنِّ وَالْإِنْسِ إِنِ اسْتَطَعْتُمْ أَنْ تَنْفُذُوا مِنْ أَقْطَارِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ فَانْفُذُوا ۚ لَا تَنْفُذُونَ إِلَّا بِسُلْطَانٍ

    Эй жин ва инс жамоалари, агар сиз осмонлару ер чегараларидан чиқиб кетишга қодир бўлсаларингиз, чиқаверинглар. Фақат Султон ила чиқа олурсиз, холос.

    55:33
  9. فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ

    Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

    55:34
  10. يُرْسَلُ عَلَيْكُمَا شُوَاظٌ مِنْ نَارٍ وَنُحَاسٌ فَلَا تَنْتَصِرَانِ

    Устингиздан ўт-чўғ ва тутун юборилур. Бас, қутула олмассиз.

    55:35
  11. فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ

    Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

    55:36
  12. فَإِذَا انْشَقَّتِ السَّمَاءُ فَكَانَتْ وَرْدَةً كَالدِّهَانِ

    Осмон ёрилиб, қирмизи мойга айланган вақтда...

    55:37
  13. فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ

    Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

    55:38
  14. فَيَوْمَئِذٍ لَا يُسْأَلُ عَنْ ذَنْبِهِ إِنْسٌ وَلَا جَانٌّ

    Бас, у кунда инс ҳам, жин ҳам гуноҳидан сўралмас. (Қиёмат бошлангандан инсдан ҳам, жиндан ҳам гуноҳ қилган-қилмагани ҳақида сўраб ўтирилмайди. Чунки ҳамманинг башарасидан, ҳолатидан унинг ким эканлиги билиниб туради.)

    55:39
  15. فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ

    Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

    55:40
  16. يُعْرَفُ الْمُجْرِمُونَ بِسِيمَاهُمْ فَيُؤْخَذُ بِالنَّوَاصِي وَالْأَقْدَامِ

    Жиноятчмлар сиймоларидан билиниб турур. Ва уларнинг пешона сочлари ва оёқларидан тутилур.

    55:41
  17. فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ

    Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

    55:42
  18. هَٰذِهِ جَهَنَّمُ الَّتِي يُكَذِّبُ بِهَا الْمُجْرِمُونَ

    Жиноятчилар ёлғонга чиқараётган жаҳаннам шу бўлур.

    55:43
  19. يَطُوفُونَ بَيْنَهَا وَبَيْنَ حَمِيمٍ آنٍ

    Улар жаҳаннам билан ўта қайноқ сув ўртасида айланур.

    55:44
  20. فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ

    Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

    55:45

Tarjima: Muhammad Sodik Muhammad Yusuf