Sura 70 Ma'orij, oyat 36 – 44
-
فَمَالِ الَّذِينَ كَفَرُوا قِبَلَكَ مُهْطِعِينَ
Куфр келтирганларга нима бўлдики, бўйинларини чўзиб сен томон шошмоқдалар?!
70:36 -
عَنِ الْيَمِينِ وَعَنِ الشِّمَالِ عِزِينَ
Ўнг тарафдан ва чап тарафдан тўп-тўп бўлмоқдалар?! (Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам Қуръон тиловат қилганларида мушриклар шошилиб келиб, тўп-тўп бўлиб ўтиришар ва кўз узмай тикилиб туришар эдилар.)
70:37 -
أَيَطْمَعُ كُلُّ امْرِئٍ مِنْهُمْ أَنْ يُدْخَلَ جَنَّةَ نَعِيمٍ
Улардан ҳар бир киши наъим жаннатга киритилишни тамаъ қиладими?
70:38 -
كَلَّا ۖ إِنَّا خَلَقْنَاهُمْ مِمَّا يَعْلَمُونَ
Йўқ! Албатта, Биз уларни ўзлари билган нарсадан яратганмиз.
70:39 -
فَلَا أُقْسِمُ بِرَبِّ الْمَشَارِقِ وَالْمَغَارِبِ إِنَّا لَقَادِرُونَ
Машриқлар ва мағриблар Роббиси билан қасам ичаманки, албатта Биз қодирмиз.
70:40 -
عَلَىٰ أَنْ نُبَدِّلَ خَيْرًا مِنْهُمْ وَمَا نَحْنُ بِمَسْبُوقِينَ
Ўринларига улардан яхшироқларини алмаштиришга қодирмиз ва Биз бу ишни қилишдан ожиз эмасмиз.
70:41 -
فَذَرْهُمْ يَخُوضُوا وَيَلْعَبُوا حَتَّىٰ يُلَاقُوا يَوْمَهُمُ الَّذِي يُوعَدُونَ
Уларни тек қўй. То ваъда қилинган кунга йўлиққунларича хоҳлаганларига шўнғийверсинлар ва ўйнайверсинлар.
70:42 -
يَوْمَ يَخْرُجُونَ مِنَ الْأَجْدَاثِ سِرَاعًا كَأَنَّهُمْ إِلَىٰ نُصُبٍ يُوفِضُونَ
У кунда худди санамлар (ибодатига) шошганларидек, қабрларидан шошиб чиқурлар.
70:43 -
خَاشِعَةً أَبْصَارُهُمْ تَرْهَقُهُمْ ذِلَّةٌ ۚ ذَٰلِكَ الْيَوْمُ الَّذِي كَانُوا يُوعَدُونَ
Кўзлари қўрқинчга тўлган, ўзларини хорлик қоплаган ҳолда турурлар. Бу ўша-уларга ваъда қилинган кундир. (Қиёматни инкор этувчиларга бундан ортиқ таҳдид бўлмаса керак!)
70:44
Tarjima: Muhammad Sodik Muhammad Yusuf