Sura 74 Muddassir, oyat 32 – 56

  1. كَلَّا وَالْقَمَرِ

    Йўқ! Ой билан қасам.

    74:32
  2. وَاللَّيْلِ إِذْ أَدْبَرَ

    Ва чекинаётган тун билан қасам.

    74:33
  3. وَالصُّبْحِ إِذَا أَسْفَرَ

    Ва ёришаётган тонг билан қасам.

    74:34
  4. إِنَّهَا لَإِحْدَى الْكُبَرِ

    Албатта у(дўзах) улкан(азоб) ларнинг биридир.

    74:35
  5. نَذِيرًا لِلْبَشَرِ

    Башарият учун огоҳлантирувчидир.

    74:36
  6. لِمَنْ شَاءَ مِنْكُمْ أَنْ يَتَقَدَّمَ أَوْ يَتَأَخَّرَ

    Сизлардан пешқадам бўлишни ёки ортда қолишни хоҳлаётган кимсалар учун ҳамдир.

    74:37
  7. كُلُّ نَفْسٍ بِمَا كَسَبَتْ رَهِينَةٌ

    Ҳар бир шахс ўз касбининг гаровидир.

    74:38
  8. إِلَّا أَصْحَابَ الْيَمِينِ

    Магар ўнг тараф соҳиблари мустаснодир.

    74:39
  9. فِي جَنَّاتٍ يَتَسَاءَلُونَ

    Улар жаннатларда сўрарлар.

    74:40
  10. عَنِ الْمُجْرِمِينَ

    Гуноҳкорлардан.

    74:41
  11. مَا سَلَكَكُمْ فِي سَقَرَ

    Сизларни дўзахга нима киритди?

    74:42
  12. قَالُوا لَمْ نَكُ مِنَ الْمُصَلِّينَ

    Улар: «Намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик.

    74:43
  13. وَلَمْ نَكُ نُطْعِمُ الْمِسْكِينَ

    Ва мискинларга таом бермаган эдик.

    74:44
  14. وَكُنَّا نَخُوضُ مَعَ الْخَائِضِينَ

    Ва ботилга шунғувчилар билан бирга шўнғир эдик.

    74:45
  15. وَكُنَّا نُكَذِّبُ بِيَوْمِ الدِّينِ

    Ва қиёмат куни ёлғонга чиқарган эдик.

    74:46
  16. حَتَّىٰ أَتَانَا الْيَقِينُ

    Токи бизга ўлим келгунича», дерлар.

    74:47
  17. فَمَا تَنْفَعُهُمْ شَفَاعَةُ الشَّافِعِينَ

    Бас, уларга шафоатчиларнинг шафоати манфаат бермас.

    74:48
  18. فَمَا لَهُمْ عَنِ التَّذْكِرَةِ مُعْرِضِينَ

    Уларга не бўлдики, эслатмадан юз ўрирурлар?!

    74:49
  19. كَأَنَّهُمْ حُمُرٌ مُسْتَنْفِرَةٌ

    Худди қаттиқ қўрққан эшаклар.

    74:50
  20. فَرَّتْ مِنْ قَسْوَرَةٍ

    Арслондан қочгани каби.

    74:51
  21. بَلْ يُرِيدُ كُلُّ امْرِئٍ مِنْهُمْ أَنْ يُؤْتَىٰ صُحُفًا مُنَشَّرَةً

    Балки улардан ҳар бири ўзига нашр қилинган саҳифалар берилишини ирода қиладир.

    74:52
  22. كَلَّا ۖ بَلْ لَا يَخَافُونَ الْآخِرَةَ

    Йўқ! Балки улар охиратдан қўрқмаслар.

    74:53
  23. كَلَّا إِنَّهُ تَذْكِرَةٌ

    Йўқ! Албатта у(Қуръон) эслатмадир.

    74:54
  24. فَمَنْ شَاءَ ذَكَرَهُ

    Бас, ким хоҳласа уни эслайдир.

    74:55
  25. وَمَا يَذْكُرُونَ إِلَّا أَنْ يَشَاءَ اللَّهُ ۚ هُوَ أَهْلُ التَّقْوَىٰ وَأَهْلُ الْمَغْفِرَةِ

    Ва фақат Аллоҳ хоҳласагина эслайдилар. У зот тақво аҳлидир ва мағфират аҳлидир.

    74:56

Tarjima: Muhammad Sodik Muhammad Yusuf