Sura 52 Tur

  1. وَالَّذِينَ آمَنُوا وَاتَّبَعَتْهُمْ ذُرِّيَّتُهُمْ بِإِيمَانٍ أَلْحَقْنَا بِهِمْ ذُرِّيَّتَهُمْ وَمَا أَلَتْنَاهُمْ مِنْ عَمَلِهِمْ مِنْ شَيْءٍ ۚ كُلُّ امْرِئٍ بِمَا كَسَبَ رَهِينٌ

    Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари уларга иймон билан эргашганларнинг зурриётини уларга қўшдик ва уларнинг амалларидан ҳеч нарсани камайтирмадик. Ҳар бир киши ўз касби гаровидир. (Бу дунёда иймону ислом билан ўтган кишиларнинг агар зурриётлари ҳам иймон билан ўтган бўлса, даражалари унча юқори бўлмаса ҳам, Аллоҳ уларни оталарига қўшиб қўяр экан. Лекин, шу билан бирга оталарнинг амалидан ҳеч бир нарса камайтирилмас экан. Яъни, болаларига олиб берилиб, уларнинг даражаси тенглатилмас экан. Чунки ҳар ким ўзи қилган касб-амалнинг гаровидир, амали яхши бўлса, оқибати ҳам яхши бўлади. Аллоҳ кўрсатмасин, амали ёмон бўлса, оқибати ҳам...)

    52:21
  2. وَأَمْدَدْنَاهُمْ بِفَاكِهَةٍ وَلَحْمٍ مِمَّا يَشْتَهُونَ

    Ва Биз уларга хоҳлаган мевалари ва гўштларини муҳайё қилиб қўйдик.

    52:22
  3. يَتَنَازَعُونَ فِيهَا كَأْسًا لَا لَغْوٌ فِيهَا وَلَا تَأْثِيمٌ

    Улар унда қадаҳларни бир-бирларига узатурлар. У ерда беҳуда сергаплик ва гуноҳ йўқ. (Охират шаробида нохуш ишларнинг биронтаси рўй бермас экан.)

    52:23
  4. وَيَطُوفُ عَلَيْهِمْ غِلْمَانٌ لَهُمْ كَأَنَّهُمْ لُؤْلُؤٌ مَكْنُونٌ

    Ва атрофларида худди садафдаги дурдек ғуломлари айланиб, хизматда юришадир.

    52:24
  5. وَأَقْبَلَ بَعْضُهُمْ عَلَىٰ بَعْضٍ يَتَسَاءَلُونَ

    Баъзилари бошқаларидан ўгрилиб сўраша бошладилар.

    52:25
  6. قَالُوا إِنَّا كُنَّا قَبْلُ فِي أَهْلِنَا مُشْفِقِينَ

    Албатта, биз илгари ўз аҳлимиз даврасида У зотдан қўрқувчилардан эдик.

    52:26
  7. فَمَنَّ اللَّهُ عَلَيْنَا وَوَقَانَا عَذَابَ السَّمُومِ

    Бас, Аллоҳ бизга марҳамат қилди ва бизни дўзах азобидан сақлади.

    52:27
  8. إِنَّا كُنَّا مِنْ قَبْلُ نَدْعُوهُ ۖ إِنَّهُ هُوَ الْبَرُّ الرَّحِيمُ

    Албатта, биз илгари Унга дуо қилардик. Албатта, Унинг Ўзи яхшилик қилувчи ва раҳмлидур.

    52:28
  9. فَذَكِّرْ فَمَا أَنْتَ بِنِعْمَتِ رَبِّكَ بِكَاهِنٍ وَلَا مَجْنُونٍ

    Бас, эслатгин: сен Роббинг неъмати ила фолбин ҳам эмассан, мажнун ҳам эмассан. (Оятдаги «коҳин» сўзини биз фолбин деб таржима қилдик. Аслида, Арабистон ярим оролида коҳин алоҳида тушунчадир. У жинлар билан алоқаси борлигини ва ғойибдан хабар беришни даъво қилувчи шахсдир. Шунингдек, коҳинлар руҳлар, худолар билан ҳам алоқамиз бор дейишади ва баъзан табиблик даъвосини ҳам қилишади.)

    52:29
  10. أَمْ يَقُولُونَ شَاعِرٌ نَتَرَبَّصُ بِهِ رَيْبَ الْمَنُونِ

    Балки улар: «У шоир, биз унга ўлим етишини кутамиз», дерлар?

    52:30
  11. قُلْ تَرَبَّصُوا فَإِنِّي مَعَكُمْ مِنَ الْمُتَرَبِّصِينَ

    Сен: «Кутинглар, албатта, мен ҳам сизлар билан бирга кутувчидирман», деб айт.

    52:31
  12. أَمْ تَأْمُرُهُمْ أَحْلَامُهُمْ بِهَٰذَا ۚ أَمْ هُمْ قَوْمٌ طَاغُونَ

    Ё ақллари шунга буюрарми ёки улар туғёнга кетган қавмларми?

    52:32
  13. أَمْ يَقُولُونَ تَقَوَّلَهُ ۚ بَلْ لَا يُؤْمِنُونَ

    Балки, у(Қуръон)ни ўзи тўқиди, дерлар? Йўқ, улар иймон келтирмаслар.

    52:33
  14. فَلْيَأْتُوا بِحَدِيثٍ مِثْلِهِ إِنْ كَانُوا صَادِقِينَ

    Агар уларнинг гапи рост бўлса, у(Қуръон)га ўхшаш сўзни келтирсинлар.

    52:34
  15. أَمْ خُلِقُوا مِنْ غَيْرِ شَيْءٍ أَمْ هُمُ الْخَالِقُونَ

    Балки, улар ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ ўзлари яралгандирлар?! Ёки улар яратувчиларми?

    52:35
  16. أَمْ خَلَقُوا السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ ۚ بَلْ لَا يُوقِنُونَ

    Балки, улар осмонлару ерни яратгандирлар?! Йўқ, улар ишонмаслар.

    52:36
  17. أَمْ عِنْدَهُمْ خَزَائِنُ رَبِّكَ أَمْ هُمُ الْمُصَيْطِرُونَ

    Балки уларнинг ҳузурида Роббингнинг хазиналари бордир?! Ёки улар бошқарувчиларми?

    52:37
  18. أَمْ لَهُمْ سُلَّمٌ يَسْتَمِعُونَ فِيهِ ۖ فَلْيَأْتِ مُسْتَمِعُهُمْ بِسُلْطَانٍ مُبِينٍ

    Балки уларнинг (хабар) эшитадиган нарвонлари бордир?! Ундоқ бўлса, эшитувчилари равшан ҳужжат келтирсинлар. (Мушриклар Муҳаммад алайҳиссаломни ёлғончига чиқарганлар. Хўш, нимага асосланиб бундай қилишган? Ёки уларнинг осмонга қўйган нарвонлари бор-у унга чиқиб, Муҳаммад Пайғамбар эмас, унга ваҳий юборилаётгани йўқ, деган хабарни эшитишдими? Агар ҳақиқатда эшитган бўлсалар, очиқ-ойдин далил кўрсатсинлар.)

    52:38
  19. أَمْ لَهُ الْبَنَاتُ وَلَكُمُ الْبَنُونَ

    Ёки У зотга қизлару сизларга ўғилларми?!

    52:39
  20. أَمْ تَسْأَلُهُمْ أَجْرًا فَهُمْ مِنْ مَغْرَمٍ مُثْقَلُونَ

    Ёки сен улардан ҳақ сўраяпсан-у, улар тўловдан қийналаяптиларми?!

    52:40

Tarjima: Muhammad Sodik Muhammad Yusuf