Mushaf, sahifa 530

  1. وَنَبِّئْهُمْ أَنَّ الْمَاءَ قِسْمَةٌ بَيْنَهُمْ ۖ كُلُّ شِرْبٍ مُحْتَضَرٌ

    Ва уларга, албатта, сув ораларида тақсимланганининг хабарини бер. Ҳар бир ичишга (ўз вақтида) ҳозир бўлинар. (Туя билан Самуд қавми сувнинг кунма-кун тақсимлангани тўғрисида гап бораётибди.)

    54:28
  2. فَنَادَوْا صَاحِبَهُمْ فَتَعَاطَىٰ فَعَقَرَ

    Бас, улар ўз шерикларини чақирдилар. У (туяни) тутди ва сўйиб юборди.

    54:29
  3. فَكَيْفَ كَانَ عَذَابِي وَنُذُرِ

    Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!

    54:30
  4. إِنَّا أَرْسَلْنَا عَلَيْهِمْ صَيْحَةً وَاحِدَةً فَكَانُوا كَهَشِيمِ الْمُحْتَظِرِ

    Албатта, Биз уларга бир овоз юбордик. Ва улар қўра қурувчи (йиққан) қуруқ шох-шаббаларга ўхшаб қолдилар.

    54:31
  5. وَلَقَدْ يَسَّرْنَا الْقُرْآنَ لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِنْ مُدَّكِرٍ

    Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!

    54:32
  6. كَذَّبَتْ قَوْمُ لُوطٍ بِالنُّذُرِ

    Лут қавми огоҳлантирувчиларни ёлғончига чиқарди.

    54:33
  7. إِنَّا أَرْسَلْنَا عَلَيْهِمْ حَاصِبًا إِلَّا آلَ لُوطٍ ۖ نَجَّيْنَاهُمْ بِسَحَرٍ

    Албатта, Биз уларнинг устига (тош) бўрон юбордик. Фақат Лут хонадонига саҳар чоғи нажот бердик.

    54:34
  8. نِعْمَةً مِنْ عِنْدِنَا ۚ كَذَٰلِكَ نَجْزِي مَنْ شَكَرَ

    Бу Биз тарафимиздан неъмат бўлди. Кимки шукр қилса, худди шундай мукофотлармиз.

    54:35
  9. وَلَقَدْ أَنْذَرَهُمْ بَطْشَتَنَا فَتَمَارَوْا بِالنُّذُرِ

    Дарҳақиқат, у(Лут) уларни Бизнинг (азобга) тутишимиздан огоҳлантирган эди. Бас, улар огоҳлантиришларга ишонмадилар.

    54:36
  10. وَلَقَدْ رَاوَدُوهُ عَنْ ضَيْفِهِ فَطَمَسْنَا أَعْيُنَهُمْ فَذُوقُوا عَذَابِي وَنُذُرِ

    Улар ундан меҳмонларини топширишни сўрадилар. Бас, кўзларини кўр қилдик. Менинг азобим ва огоҳлантиришларимни тотиб кўрсинлар.

    54:37
  11. وَلَقَدْ صَبَّحَهُمْ بُكْرَةً عَذَابٌ مُسْتَقِرٌّ

    Батаҳқиқ, эрта тонгда уларни собит, давомли азоб тутди.

    54:38
  12. فَذُوقُوا عَذَابِي وَنُذُرِ

    Бас, Менинг азобларимни ва огоҳлантиришларимни татиб кўринглар!

    54:39
  13. وَلَقَدْ يَسَّرْنَا الْقُرْآنَ لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِنْ مُدَّكِرٍ

    Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!

    54:40
  14. وَلَقَدْ جَاءَ آلَ فِرْعَوْنَ النُّذُرُ

    Дарҳақиқат, Фиръавн аҳлига огоҳлантиришлар келди.

    54:41
  15. كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا كُلِّهَا فَأَخَذْنَاهُمْ أَخْذَ عَزِيزٍ مُقْتَدِرٍ

    Улар Бизнинг оятларимизнинг барчасини ёлғонга чиқаришди. Бас, Биз уларни ғолиб, қудратли олувчининг олиши билан олдик.

    54:42
  16. أَكُفَّارُكُمْ خَيْرٌ مِنْ أُولَٰئِكُمْ أَمْ لَكُمْ بَرَاءَةٌ فِي الزُّبُرِ

    Сизнинг кофирларингиз аввалгиларингиздан яхшироқми?! Ёки самовий китобларда сизларга оқлов борми?!

    54:43
  17. أَمْ يَقُولُونَ نَحْنُ جَمِيعٌ مُنْتَصِرٌ

    Ёки, Биз нусратга эришувчи жамоатмиз, дейишадими?!

    54:44
  18. سَيُهْزَمُ الْجَمْعُ وَيُوَلُّونَ الدُّبُرَ

    У жамоа тезда енгилар ва орқаларига қараб қочарлар.

    54:45
  19. بَلِ السَّاعَةُ مَوْعِدُهُمْ وَالسَّاعَةُ أَدْهَىٰ وَأَمَرُّ

    Йўқ! Уларга ваъда қилинган вақт, соат(қиёмат)дир. Ва соат (азоби) улканроқ ва аччиқроқдир.

    54:46
  20. إِنَّ الْمُجْرِمِينَ فِي ضَلَالٍ وَسُعُرٍ

    Албатта, жинояткорлар адашувда ва олов-оташдадирлар.

    54:47
  21. يَوْمَ يُسْحَبُونَ فِي النَّارِ عَلَىٰ وُجُوهِهِمْ ذُوقُوا مَسَّ سَقَرَ

    Юзтубан дўзахга судраладиган кунларида: «Жаҳаннам азобини татиб кўринг!» (дейилур).

    54:48
  22. إِنَّا كُلَّ شَيْءٍ خَلَقْنَاهُ بِقَدَرٍ

    Албатта, Биз ҳар нарсани ўлчов билан яратдик.

    54:49

Tarjima: Muhammad Sodik Muhammad Yusuf